Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеога олинади 

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун лойиҳасида келтириб ўтилган. 

Қонун лойиҳасига мувофиқ, 52-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритилаётган даврда исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имкониятлар мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди. Бу ҳақда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи имзолайдиган баённома тузилади ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади. Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади. 

Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилишига йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, 91-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

Қуйидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт:

1) ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш;

2) тинтув;

3) кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш;

4) тергов эксперименти;

5) ушлаб туриш;

6) ҳимоячидан воз кечиш;

7) шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун лойиҳаси мажбурий тартиб

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг