26 май куни Республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади

Жамият

image

Кеча, 26 май куни Республиканинг деярли барча минтақаларида ҳаво ҳарорати бўйича ойлик рекордни янгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

“Ўтган дам олиш кунларидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида ҳаво жуда исиди. Ҳарорат кундан-кунга кўтарилиб, кеча 26 май куни 35-39 даражани, жанубда 39-40 даражани ташкил қилди. Энг юқори ҳароратлар Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилди, бу жойларда кундузи ҳаво 40-42 даражагача, айрим чўл туманларида 44 даражагача қизиди.

Бундай ҳарорат кўрсаткичлари Ўзбекистонда май ойининг охири учун хос эмас. Республиканинг деярли барча минтақаларида шу куннинг ҳарорат рекордлари қайд этилди“ дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон шимолида айрим жойларда бутун ой учун максимал ҳароратнинг янги рекордлари қўйилди. Бошқача қилиб айтганда, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги кўпчилик метеорологик станциялар маълумотларига кўра 2020 йил 26 майда қайд этилган бундай юқори ойлик ҳарорат аввал ҳеч қачон кузатилмаган.

Тошкентда, масалан, май ойида энг юқори ҳарорат 39,9 даража бундан анча олдин 1902 йилда қайд этилган. Охирги 20 йил ичида энг юқори ойлик ҳарорат 2004 йилда кузатилган ва 38,6 даражани ташкил қилган. Қолган кузатув йилларида энг иссиқ йилларда Тошкентда май ойидаги ҳарорат 37 даражадан юқори бўлмаган. Республика жанубида бу йил май ойи охирининг ҳароратлари ҳойнаҳой ўз рекорд қийматлари 43-44 даражага етмайди.

Ойнинг охиригача Республикада асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республикамизнинг шимоли ва чўл зонасида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида бўлади, мамлакатимиз шимоли, жануби ва чўл зонасида 40-42 даражагача кўтарилади. 29–30 май кунлари ҳарорат бир оз (2-3даражага) пасаяди. Ёзнинг бошида об-ҳавода сезиларли ўзгариш бўлмайди.

Аввалроқ, эртага, 28 май куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво рекорд

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг