Си Цзиньпин КХДРга боради
Жамият
−
17 Июнь 2019 6479 1 дақиқа
Жорий йилнинг 20 июнь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюради. ХХР раисининг ташрифи икки кун давом этади. Бу ҳақда "Reuters" хабар тарқатди.
Хитой Шимолий Кореянинг ягона асосий иттифоқчиси ҳисобланади. Си Цзиньпиннинг ташрифи КХДРнинг АҚШ билан денуклеаризация масаласи ўз ечимини топа олмаётган бир вазиятда амалга ошади.
Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Хитойга бир неча марта ташриф буюрган. У АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун ҳам Хитой орқали Вьетнамга борганди.
Live
БарчасиБайден ва унинг рафиқаси ҳужумга учради
11 Ноябрь
Пашинян Туркияга борди
11 Ноябрь