Тошкентдаги 81 мактабга қўшимча квота ажратилдими?

Жамият

image

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” кенг жамоатчиликни эътирозлари ва муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Маъмурий регламентга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Муҳокамалар жорий йилнинг 5 августида якунланганидан сўнг ҳужжат лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида мутахассислар томонидан ота-оналарнинг билдирилган таклифлари ўрганилмоқда. Айни вақтда асосли таклифлар инобатга олиниб, тасдиқлаш учун тайёрланмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, 81 та умумтаълим муассасасида ҳозирги кунда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан 2-3 баробар ортиб кетганлиги, санитар-гигиеник меъёрларга мос келмаслиги, ўқувчилар 2-3 сменада таълим олишлари, синфларда ўқувчилар сони 45-50 нафарга етиб келганлиги боис, ушбу мактабларда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича регламент ишлаб чиқилган эди. Мазкур мактаблар Тошкент шаҳридаги барча мактаб ёшига етган ўқувчиларни қамраб олиш имкониятига эга эмас. Ушбу мактабларда қўшимча квота уларнинг қабул қилиш имкониятидан келиб чиқиб белгиланади, барча мактабларда ҳам қўшимча квота белгиланмаслиги мумкин. Чунки 81 та умумтаълим муассасаларининг аксариятида мактаб қуввати микроҳудудидаги мактаб ёшига етган болаларни қабул қилишга етади. Уларда қўшимча квота учун имконияти (мактаб сиғими) мавжуд бўлмаслиги мумкин.

Аввал хабар берганимиздек, янги лойиҳада қўшимча квота асосида пуллик қабул бекор қилинмоқда. 

Айни кунларда Давлат хизматлари марказида 70 фоиздан ортиқ ота-оналар пуллик қабул бўйича навбатга туришаётганлиги ва марказ ходимларидан пуллик қабул қилишни талаб қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вазирлик ота-оналарни яна бир бор расман қўшимча квота пуллик асосида амалга оширилмаслиги ҳақида маълум қилди. Халқ таълими вазирлиги аҳолидан Давлат хизматлари марказига қўшимча квота пуллик қабул учун навбатга турмасликларини, ўзларининг бириктирилган микроҳудуддаги мактабларга ёки давлат хизматлари орқали қабул жараёнлари амалга оширилмайдиган Тошкент шаҳридаги бошқа 228 та мактабларнинг бирига жойлаштиришни тавсия этди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинмайдиган Тошкент шаҳрида 228 та мактабда қабул жараёнлари давом этяпти. Уларга 36473 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган ва бугунги кунга қадар 12 469 нафар ўқувчи ўрни мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб регламент

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг