Ургутда ўқитувчи ўқувчини урди

Жамият

image

Эти сизники, суяги бизники, деган гаплар унитилиб кетганига анча бўлган. Шу боис ўқитувчиларнинг ўқувчиларни уриши, койиши билан боғлиқ видеолар ўқув йилидан бошланмай туриб яна муҳокама майдонига чиқмоқда. Навбатдаги ҳолат Самарқанд вилояти, Ургут туманида содир бўлди. 

Ургут туманидаги 27-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ж.М ҳамда шу мактабнинг математика фани ўқитувчиси З.А. ўртасидаги ҳодиса бўйича Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қиди:

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 16:25лар атрофида, 7-“В” синфида математика дарси вақтида содир этилган.

Ўқувчи Ж.М. дарсга эътибор қаратмай, синфдошлари билан шўхлик қилган ҳамда ўқитувчига гап қайтарган.

Математика фани ўқитувчиси З.А. ўқувчи Ж.М.ни ўқитувчилар хонасига олиб бориш вақтида ўқувчи қиз ўқитувчига гап қайтарган. Ўқитувчи жаҳл устида ўқувчини урган.

Бундан ташқари, ушбу мактабнинг математика фани ўқитувчиси М.О. йўлакдаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги низога аралашмасдан лоқайдлик қилган.

Мазкур ҳолат бўйича, иккала ўқитувчига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида чора кўрилиши қайд этилмоқда. 

Шу билан бирга, мактаб раҳбарияти педагоглар билан йиғилиш ўтказади ва бундай ҳолат такрорланмаслиги учун тушунтириш ишларини олиб боради.

Дарсга эътиборли бўлмагани ва дарс жараёнига халақит бергани, ўқитувчига гап қайтаргани учун ўқувчи Ж.М.га чора кўриш мақсадида, мазкур ҳолат Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўқитувчи

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг