...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Татьяна Каримова билан Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросимида қатнашди


12:45, 31.08.2017 Жамият
 5 495

Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкаллар Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўрнатилади...

Аввалроқ, 31 август куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳидаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон Халқ артисти Галина Мельникова, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, ФИФА рефереси, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Равшан Эрматовлар иштирок этдилар.
 
Тадбирда сўз олганлар томонидан Ислом Каримов шахси, унинг халқ олдидаги хизматлари ҳақида дил сўзлари баён этилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов Ниғматулла Йўлдошев Татьяна Каримова Муҳаммад Али Галина Мельникова Маҳмуд Тоир Равшан Эрматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар