Парадзюдочилар иккита олтин, битта кумуш медални жамғарди

Спорт

image

Бугун, 23 сентябрь куни парадзюдо бўйича IBSA Тошкент-2019 Гран-при турнири биринчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик парадзюдочилар 2 та олтин 1 та кумуш медалини қўлга киритди.

Жумладан 60 килограмм вазнда эркаклар беллашувида ўзбекистонлик Шерзод Намозов финалда руминиялик спортчига ютқазиб қўйди ва кумуш медалга эга бўлди.
52 килограммда аёллар беллашувида ўзбекистонлик Севинч Салаева бронза учун баҳсда ютқазди.
Эркаклар ўртасидаги 66 килограмм вазнли полвонлар баҳсларида ўзбекистонлик Учқун Қуранбаев финалда озарбойжонлик рақибини енгиб Гран-при олтин медалини қўлга киритди.

57 килограмм вазнли аёллар беллашувида ўзбекистонлик Самандарова Парвина озарбойжонлик Севда Валиева билан финалда турнир ғолиблиги учун курашди.

Унда Парвина оғритувчи усул қўллаб рақибасини мағлуб этди ва Гран-при ғолибасига айланди.
24 сентябрь мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ўтказилади. Унда эркаклар -81, -90, -100 ва +100 килограмм; аёллар -63, -70, +70 килограмм вазнда татамига тушади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент парадзюдо

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг