АҚШда COVID-19 дан ўлганлар мамлакатнинг жаҳон урушидаги йўқотишларидан ошиб кетди

Олам

image

АҚШда коронавирусдан вафот этганлар мамлакатнинг Биринчи жаҳон уруши вақтидаги йўқотишларидан кўпайиб кетди. Жонс Хопкинс университетит маълумотлари шундан дарак бермоқда.

АҚШда бугунги кунда 2 137 731 нафар одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 116 963 нафари вафот этган. АҚШ Биринчи жаҳон урушида расмий маълумотларга кўра, 115 516 нафар одамини йўқотган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 8 миллиондан ортиб кетди. Ҳозирда COVID-19 юқтирганлар 8 175 482 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача жами беморларнинг 443 730 нафари вафот этган ва 3 955 179 нафари соғайган.

Эслатиб ўтамиз, янги коронавирус инфекцияси илк бор 2019 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус тарқалишини пандемия деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг