Япония Ҳукумати ўзбекистонликлар учун виза режимини кучайтирмоқчи

Олам

image

Япония Ҳукумати ўзбекистонликларга виза беришдан олдин текширишни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Япониянинг Иқтисодиёт газетаси хабар бермоқда.  

Ушбу масала бўйича қарор жорий йилнинг апрель ойида қабул қилиниши мумкин. Қайд этилишича, биринчи навбатда талабалар учун визалар беришдан олдин кенгайтирилган тестлар жорий этилиши мумкин. 

Шунингдек, бошқа 80 мамлакат фуқаролари визалар беришдан олдин жадал текшириладиган давлатлар рўйхатига киритилиши мумкин. Рўйхат мамлакатнинг иқтисодий аҳволидан келиб чиққан ҳолда тузилган. 

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили Жўрабек Ҳасановнинг айтишича, ўзбекистонликларга виза бўйича чекловлар ўрнатилишига Японияга талабалик мақсадида келиб, ўзни ишга урган ва ноқонуний ишлар билан шуғулланганларнинг кўпайиб кетгани сабаб бўлмоқда. 

Ушбу масала юзасидан Ассоциациянинг вакили “Ўз шахсий манфаатингизни давлатнинг (кўпнинг) манфаатидан юқори қўйманг. Сизнинг хатоингиз бутун бошли давлатга таъсир кўрсатади”, деб таъкидламоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

виза Ўзбекистон-Япония

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг