... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонидаги йирик саммитда нутқ сўзлайди


15:53, 19.05.2017 Жамият
 1 077

Мазкур учрашув чоғида Саудия Арабистони Подшоҳи, АҚШ Президенти, бошқа давлатлар етакчилари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

21 май якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ал Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Тадбир Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади деб хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.
 
Юқори даражадаги ушбу форум экстремизм ва терроризмга қарши кураш, бағрикенглик ва бирга яшаш қадриятларини илгари суриш ҳамда хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ислом дунёси ва АҚШ ўртасида янги шерикликни ўрнатишнинг йўлларини муҳокама этиш мақсадида ташкил этилмоқда.
 
Саммитга Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар, АҚШ, БМТ, ИҲТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг бош котиблари таклиф этилган.
 
Мазкур учрашув чоғида Саудия Арабистони Подшоҳи, АҚШ Президенти, бошқа давлатлар етакчилари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг нутқ сўзлаши кутилмоқда. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашади.
 
Тадбир доирасида саммит қатнашчиларининг Экстремистик мафкура билан курашиш бўйича халқаро марказ қурилаётган жойга бориши ва унинг пойдеворига биринчи ғишт қўйилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда.
 
Шуни қайд этиш жоизки, давлат арбоблари, экспертлар, дин уламолари хорижда Ўзбекистонни маърифий исломнинг, динлараро сабр-тоқатлилик, миллатлараро ҳамжиҳатлик намунаси деб аташади.
 
Шу муносабат билан, БМТ Олий комиссари томонидан жорий йилда қабул қилинган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масаласи махсус бандларда ўз ифодасини топган. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар