Тўртта йўналишда базавий ОТМлар белгиланди

Жамият

image

Кеча, 4 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди.

Мазкур йўналишда республикадаги олий таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш учун 4 та йўналиш бўйича базавий ОТМ белгиланди. 

Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди. 

Мазкур ОТМларга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди. 

Шунингдек, базавий таълим муассасаларининг масъул кафедралари томонидан йил давомида илмий методик семинарлар ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ дарслик

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг