Коронавирус “ўчоғи” Ухандан 84 нафар ўзбекистонлик қайтариляпти

Жамият

image

Бугун, 5 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 11:45 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг самолёти Вухандан йўловчилар билан Тошкент аэропортига етиб келади. 

Компания маълумотига кўра, Самолётда 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор.

Аввал хабар қилинганидек, келганидан кейин йўловчилар вақтинча яшаш марказига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон 250 нафар фуқаросини Хитой пойтахти Пекиндан олиб келди. Улар текширувдан ўтказилиб, махсус тайёрланган яшаш марказига жойлаштирилди. Бирламчи текширувлардан сўнг Пекиндан қайтган ўзбекистонликларда коронавирус аломати аниқланмади.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 492 нафарга, у билан касалланганлар сони 24552 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг