... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди


13:35, 24.12.2016 Жамият
 3 731

Президент халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.

Кеча, 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
 
Маърузада қадим Самарқанд ва самарқандликларнинг салоҳияти, яратувчиликка иштиёқи азалдан баланд бўлиб келгани, мустақиллик йилларида ҳам вилоятда мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани, шаҳар ва туманлар марказлари, қишлоқларнинг бугунги қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгариб, нафақат халқимиз, балки дунё эътиборини ҳам ўзига ром этаётгани таъкидланди.
 
Шу билан бир қаторда, вилоят саноат салоҳиятини янада ошириш учун туман ва шаҳарларда ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги қайд этилди.
 
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар