...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича қарорни имзолади


14:34, 13.05.2018 Жамият
 6 832

2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
 
Қарорга кўра:
 
-  2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиш;
 
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
 
- жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоялар,  динимиз арконларини эъзозлаш,  ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига йетиш,  одамларни бир-бирига яхшилик қилишга,  аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган,  ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат,  миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ташкил этиш;
 
- ушбу муқаддас ойда ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш,  буюк алломалар,  азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини,  қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият бериш;
 
-  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этиш белгиланган.
 
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юклантилган. 

Теглар:Рамозон ойи Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар