Оксана Чусовитина ХОҚнинг атлетлар комиссияси таркибига номзод бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) атлетлар комиссияси таркибига номзодлик қилмоқда. Бу ҳақда спортчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди. 

“Азизларим, сизлар билан ажойиб янгиликни баҳам кўрмоқчиман. Бугун мен ХОҚдан ташкилотнинг атлетлар комиссияси аъзолигига номзодлардан бири эканим ҳақида мактуб олдим. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва ХОҚ номзодимни танлагани учун уларга миннатдорлик билдираман”, дейди Оксана Чусовитина.

ХОҚ президенти Томас Бах ушбу ўринга 30 нафар номзод кўриб чиқилаётгани ва Токио Олимпиадаси якунида уларнинг 4 нафари комиссиянинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинишини маълум қилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, бугунгача ўзбекистонлик ҳеч бир матахассис мазкур комиссияга аъзо бўлмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси ва унинг таркибий тузилмалари тадбирларидаги фаол иштироки, шунингдек Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун куни кеча ташкилотнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Оксана Чусовитина

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг