Путин билан яккама-якка учрашманг — Порошенко

Олам

image

Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко бўлажак “норманд тўртлиги” саммитидан хавотирда ва амалдаги давлат раҳбари Владимир Зеленскийга Россия етакчиси Владимир Путин билан юзма-юз учрашмасликни маслаҳат бермоқда. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“Энг муҳим маслаҳат: Путинга ишонмаслик... Путин билан юзма-юз учрашмасликни маслаҳат берган бўлардим”, деган Порошенко.

Қолаверса, у Зеленскийга учрашув кун тартибига Россиянинг Украина учун фойда келтирмайдиган келишувлар тўпламини шакллантиришига имкон бермаслик учун газ масаласини киритмасликни маслаҳат берган.

Маълумот ўрнида, “Норманд тўртлиги” кўринишидаги Украина бўйича музокаралар 2014 йил июнь ойидан буён мавжуд. Унда Россия, Германия, Украина ва Франция етакчилари Донбассдаги можарони тартибга солиш масалаларини муҳокама қиладилар. Навбатдаги саммит бугун, 9 декабрь куни Парижда ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Пётр Порошенко Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг