...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев қарорларни қандай чиқариши ҳақида гапирди


18:49, 10.03.2018 Жамият
 10 851

Президент парламент ишини яхши билишини айтган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 10 март куни Тожикистон Республикаси парламентининг Мажлиси намояндагон палатаси раиси Шукуржон Зуҳуровни қабул қилганини маълум қилгандик.
 
“Биз Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳамда Тожикистон Маджлиси намояндагони ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришимиз лозим. Парламент ўзида ҳамиша халқ хоҳиш-истагини акс эттиради, шу боис биз халқларимиз нима исташини билишимиз зарур”, деган Мирзиёев учрашув чоғида.
 
Президент парламент ишини яхши билишини айтган.
 
“Мен 15 йил парламентда ишлаганман ва тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, аввал халқни эшитиш, ундан кейин қарор қабул қилиш керак, аксинча эмас”, дея таъкидлаган Ўзбекистон раҳбари.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар