Сиёсатчи Россиянинг навбатдаги Президенти ким бўлишини айтди

Олам

image

"Расмийлар ҳокимият транзитига тайёргарлик кўрмоқда, бунинг устида махсус гуруҳлар ишламоқда, улар аллақачон 40 хил вариантни белгилаб олишган", деди россиялик сиёсий таҳлилчи Валерий Соловей. Бу ҳақда Московский комсомолец хабар бермоқда. 

Сиёсатчига кўра, бир нечта номзодлар кўриб чиқилмоқда, аммо Россия Федерациясини бошқарган шахс энг муносиб ворис бўлиши мумкин.

Унинг таъкидлашича, асосий вариант  2008-2012 йилларда Президент бўлган амалдаги Бош вазир Дмитрий Медведевнинг элиталар томонидан илгари сурилади. Ушбу схемага кўра амалдаги Давлат раҳбари Владимир Путин Давлат Кенгашини бошқариши мумкин. Бу параметр турли доиралар томонидан энг мақбул деб қаралади.

"Медведев Президент этиб сайланиши мумкинлигига ишонамиз", деди Соловей. "Aммо, унинг сайланиши кенг кўламли сохталаштиришлар ва маъмурий босимлар билан бирга бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди. Қандай бўлмасин, янги технологиялар минтақавий сайловларда "ишлатиладиган" бўлади".

Шунингдек, сиёсатчи иккита давлат корпорацияси "Газпром" ва "Транснефт" раҳбарларининг алмашишини башорат қилган.

Маълумот учун, МГИМОдан нафақага чиққан профессор Соловей Россиядаги энг машҳур сиёсашунослардан бири.

У турли хил оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотадиган ҳокимиятдаги ўзгаришлар ва тайинланишлар ҳақида "инсайдерларни" эълон қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Соловей Медведов

Баҳолаганлар

874

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг