Неймар даъво қиляпти, у “Барселона”ни судга берди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Неймар бугун, 27 сентябрь куни ўзининг собиқ жамоаси "Барселона" устидан судга кўрсатма беради.

Суд бразилиялик футболчининг клубга қарши берадиган ишини кўриб чиқади.

Гап шундаки, "Барселона" 2016 йилда Неймар билан шартномани узайтирди ва унга бонус сифатида 20 миллион евро тўлаган.

Неймар 2017 ёзида эса каталонияликлардан бонуснинг иккинчи қисми, яъни 43,6 миллион евро миқдоридаги маблағни олиши керак эди.

Бироқ, бразилиялик форвард ПСЖга ўтиб кетди ва "Барселона" бу маблағни музлатиб қўйди. Неймар судга "Барселона" битимни тўлиқ бажармагани борасида кўрсатма беради.
 
Маълумот учун, Неймар "Барселона" сафига Бразилиянинг "сантос" клубидан келиб қўшилган ва 2013-2017 йиллар давомида Испания клубида тўп сурган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг