Тошкентда Амити университети филиали очилади

Жамият

image

Кеча, 14 май куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида Тошкентда Амити университети (Ҳиндистон) филиалининг очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда янги ўқув муассасасининг таълим йўналишлари ва имкониятлари, абитуриентларни саралаб олиш мезонлари ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар бермоқда.

Очилажак бу таълим муассасаси ахборот технологиялари бўйича кадрлар, жумладан, дастурий ва аппарат таъминоти яратувчилари, сунъий интеллект ва АКТ соҳасидаги менежмент бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг маълум қилишича, янги ўқув юрти Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашади. Ҳозирги кунда мазкур таълим даргоҳида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Кейинчалик у энг сўнгги ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланади.

“Университетимиз Ҳиндистондаги етакчи хусусий олий таълим даргоҳларидан бўлиб, Осиёдаги 300 та энг яхши университетлар сафида. Амитининг бош корпуси Ҳиндистоннинг Ноида шаҳрида жойлашган, дунёнинг 11 мамлакатида ўқув кампуслари мавжуд. Айни пайтда АҚШ, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Хитой, Жанубий Африка Республикаси ва бошқа мамлакатларда филиалларимиз бор. Ҳозирги кунда университетимизда турли мамлакатлардан келган 150 минг талаба таҳсил олмоқда”, дейди Амити университети президенти Атул Чаухан.

Тошкентдаги Амити университетидаги таълим инглиз тилида олиб борилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Амити

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар