...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Олтиариқда фермерлар билан суҳбатлашди


19:40, 12.06.2018 Жамият
 2 713

Президент шунингдек, ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечирди.

Ўзбекстон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозим обод” фермер хўжалиги даласида бўлди. Ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечирди.
 
Вилоят деҳқон ва фермерлари билан суҳбатда ғалла ҳосилини йиғиб олиш, ғўзадан кафолатланган ҳосил етиштириш, такрорий экинлар экиш зарурлиги таъкидланди.
 
“Деҳқончиликда йил йилга ўхшамайди. Ҳосилдан, даромаддан умидвор фермер ҳар бир ниҳолни “сизлаши” керак. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сидқидилдан бажариши зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.




 
Қишлоқ хўжалиги учун мураккаб келган жорий йилда сувдан омилкорлик билан фойдаланиш, бозорбоп экинлар экиш, ҳосилдорликни ошириш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Олтиариқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар