Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази кузатувларга асосан Ўзбекистонда октябрь ойида қандай об-ҳаво ҳукм суриши ҳақида маълумот берди.

“Ўзгидромет” мутахассисларининг дунёнинг етакчи об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб берган баҳоларига кўра бу йилги октябрь ойи ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлар атрофида бўлади, ёки ундан 1-2 даражага паст бўлиши мумкин.

Ҳозир давом этаётган биринчи ўн кунликда ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража. Ойнинг иккинчи ярми ва охиригача ҳарорат бир оз пасайиб кечаси +7...+12 даражадан +2...+7 даражагача, кундузи эса +20...+25 даражадан +12...+17 даражагача ўзгаради.

Ёғинлар бўйича ҳам окябрь ойи меёрларга яқин бўлиши, айрим жойларда эса ўртача кўрсаткичлардан юқори бўлиши мумкин. Мамлакатнинг шимолий ҳудудлари — Қорақалпоғистонда Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда жаунибадиг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 2-10 мм.гача, қолган жойларда 15-30 мм, республиканинг тоғ ва тоғолди туманларида 44-74 мм.гача ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кузатувлар даври мобайнида бундан ҳам кўп ёмғир ёққан октябрь ойлари бўлган. Умуман олганда ёмғирли кунлар сони ўртача 5-7 кун, Бухоро ва Навоийда 2-4 кунни ташкил қилиши мумкин. Масалан, Тошкентда 1951 йилда октябрь ойида 18 кун ёмғирли бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво октябрь

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг