Президент 144 млн долларлик цемент заводида бўлди

Жамият

image

Бугун, 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жарқўрғон туманида барпо этилган “Сурхонцементинвест” хорижий корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ерда Германия, Австрия, Россия ва Хитойдан олиб келинган замонавий технология ва ускуналар ўрнатилди.

Лойиҳа қиймати қарийб 144 миллион доллар бўлган корхонанинг биринчи босқичи якунланган. Завод тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади ва 750 минг тонна цемент экспорт қилинади, 1 125 киши иш билан таъминланади. 

“Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари жуда катта. Бу ерда ерости бойликлар кўп. Менделеев даврий жадвалидаги деярили барча элементлар бор. Бундан оқилона фойдаланишимиз, халқимиз манфаати учун ишлатишимиз керак”, деди Президентимиз. 

Шунингдек, келгусида 12 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб қилиш орқали қуруқ қурилиш аралашмалари, гидратланган оҳак, темир-бетон маҳсулотлари ҳам тайёрлаш режалаштирилган. 

Шу ерда вилоятда саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Вилоятнинг ҳар бир туманида 9-12 қаватли уйлар қуриш, Денов тумани иқтисодиётини ривожлантириш, туманда эркин иқтисодий зона ташкил этиш, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, кўпроқ инвестициялар жалб қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 



Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев цемент заводи

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг