Яна бир вилоят “яшил“ ҳудуд мақомини олишга яқин

Жамият

image
Хорижда коронавирусга тест топширганларнинг натижаси Ўзбекистонда инобатга олинадими? north_east

Хорижда коронавирусга тест топширганларнинг натижаси Ўзбекистонда инобатга олинадими?

Самарқанд ва Фарғона вилоятида 23 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 11 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Самарқанд вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, жами 25 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (9 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Самарқанд шаҳридан ва 2 нафари Оқдарё туманидан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 8 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 70 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 8 ёшда. Айни пайтга қадар ушбу вилоятда 80 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 94 нафарга етди.

Фарғонада тузалганларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан (5 нафари Олтиариқ туманидан, 4 нафари Қува туманидан, Марғилон шаҳри ва Риштон туманидан 1 нафардан) бўлиб, улардан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 8 нафари Россиядан келишган ва карантинга олинган. Инфекция аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Беморларнинг барчаси эркак бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 28 ёшда.

Фарғонада шу пайтга қадар 139 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 150 нафарга етди. Таъкидлаш жоиз, ҳозиргача ушбу ҳудудда 158 та ҳолатда коронавирус қайд этилган бўлса, бир нафар вафот этган бемордан ташқари, айни пайтда 7 нафар бемор даволанмоқда. Шундай қилиб, ушбу вилоят коронавирусдан ҳоли ҳудуд мақомини олишга жуда яқин турибди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1945 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2435 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

620

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг