Гул тувакларда наша етиштираётганлар қўлга тушди

Жамият

image

Шу йилнинг 11 август куни тахминан соат 19:05да жиноят иши юзасидан ўтказилган тергов жараёнида Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Олмазор туманида яшовчи 49 ёшли Тохир А. уйининг балконида гул тувакларда 4 туп гиёҳвандлик воситалари бўлган экин – ҳинд нашасини етиштираётгани, ҳамда 1,37 грамм “марихуана” сақлаётгани аниқланди уни ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига топширди.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) билан жиноят иши қўзғатилди.

Шайхонтоҳур туманида яшовчи 45 ёшли Бахром С. хонадонининг балконида гиёҳвандлик воситалари бўлган экин тупини – ҳинд нашасини етиштираётгани маълум бўлди. 

Шу йилнинг 8 август куни, тахминан 22:10 да Баҳромнинг хонадонини текшириш жараёнида жиноят қидирув ходимлари 10 дона гул тувагида 15 туп наша ўсимлигини аниқлашди. Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси (“ Тақиқланган экинларни етиштириш”) билан жиноий иш қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг