Колониядаги тартибсизликлар ташкилотчиси умрбодга қамалди

Олам

image

Тожикистон Олий суди Хўжанд колониясидаги тартибсизликлар ташкилотчиларидан бири Aмирали Давлатовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар қилмоқда РИA Новости. 

Бош прокурорга кўра, 2018 йил 8 ноябрга ўтар кечаси колониядаги тартибсизликлар пайтида 21 маҳбус ва икки қамоқхона ходими ўлдирилди, беш нафар соқчи жиддий жароҳат олди. Сўғд вилояти Ички ишлар бошқармасининг махсус кучларининг ҳужумлари натижасида ғалаён бостирилди.

"Aмирали Давлатов ва ушбу колонияда қўзғолонларда иштирок этган бошқа 32 маҳкум қотиллик, озодликдан маҳрум қилиш жойларининг ишини тартибга солувчи ҳаракатлар, оғир тан жароҳати етказиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда айбланиб, 15 йилдан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди", деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, Хўжанд шаҳридаги максимал тартибли колонияда ғалаён кўтарганларнинг суд жараёни март ойида бошланиб, ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган. Терговларга кўра, тартибсизликларга тайёргарлик тўрт ой давом этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг