Тошкентда деярли 200 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 30 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193 нафарга ошиб, 23 271 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 154 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 441 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Сирдарё вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сурхондарё вилоятида 16 нафар, Қашқадарё вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 13 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 6 нафар, жами 743 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 13 680 (+743) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 455 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг