Жанубий Корея “арвоҳ орол” масаласида UNESCO’га талаб қўйди

Олам

image

Жанубий Кореянинг Маданият, спорт ва туризм вазирлиги UNESCO’га Шарқий Хитой денгизидаги Хасима оролини Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатидан чиқариб ташлашни талаб қилиб хат йўлламоқчи. Бу ҳақда ҳукумат доираларидаги манбаларга асосланиб, “Ренхап” агентлиги маълум қилмоқда.

Бунинг сабаби, Жанубий Корея томонининг фикрига кўра, Япония 2015 йилда 23 саноат объектида Иккинчи Жаҳон уруши пайтида мажбурий меҳнат қурбонлари хотирасини муносиб равишда шарафлаш ҳақидаги ваъдасини бузган. Ўша пайтда расмий Сеул ушбу объектларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилишига қарши кескин гапирган эди. Чунки улардан еттитасида чет элликларнинг, хусусан, корейсларнинг текин меҳнатидан фойдаланилган. Кейин Токио "ҳар бир объектнинг тўлиқ тарихи"ни акс эттиришга ва ишчиларга ёдгорлик ўрнатишга ваъда берди.

Ўтган ҳафтада Токиода Мэйдзи реставрацияси даврида саноат объектлари, шу жумладан, Гунканжима номи билан танилган ва “крейсер” деган маънони англатувчи Хасима ороли ҳақида маълумот берувчи ахборот маркази очилди.

Жанубий Кореянинг фикрига кўра, очилган марказда тақдим этилган Хасима ороли тўғрисидаги маълумотлар нафақат тарихий ҳақиқатни тўлиқ акс эттирмайди, балки "мажбурий меҳнат муҳожирлари бошидан кечирган синовларни эътиборсиз қолдиради ёки яширади".

Хасима ороли ҳозирда “арвоҳ орол”га айланган. Унда кўмир конлари қурилгани сабаб,  узоқ вақт бутун оролга ташриф буюриш тақиқланган эди. 2009 йилдан бери бу ерга саёҳатлар ташкиллаштирила бошланди. Аммо йўналиш қатъий чекланган бўлиб, одатда орол ичигача кириб бориш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг