Атамбоевни қўлга олишда ҳалок бўлган полковникнинг онасига медаль топширилди

Олам

image

Бугун, 6 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш жараёнида ҳалок бўлган махсус хизмат ходими Усенбек Ниязбеков оила аъзолари – онаси Окто Мамаева, беваси Назира Базарбоева, укаси Асанбек Ниязбеков ва унинг ўғли Тимур Ниёзбеков билан учрашди. 

Давлат раҳбари Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходими, полковник Ниязбековнинг жорий йилнинг 7 август куни рўй берган воқеалар пайтида вафот этган оиласига ҳамдардлик билдирди ва Усенбек бутун ҳаётини Ватанга хизмат қилиш,  фуқаролар хавфсизлиги ва мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашга бағишлаганини таъкидлади. Террористик гуруҳларни йўқ қилиш бўйича бир қатор махсус операцияларда муваффақиятли иштирок этган ва миллий хавфсизлик идоралари томонидан турли идоравий мукофотлар билан тақдирланган. 

Сооронбай Жээнбеков Усенбек Ниязбековнинг ўлими нафақат унинг оиласи ва яқинлари учун,  балки давлат учун ҳам катта йўқотиш эканлигини айтган.  

Президент Ниёзбековлар оиласига “Эрдик” медалини топширди. 

Усенбек Ниязбековни “Эрдик” медали билан мукофотлаш тўғрисида Қирғизистон Республикаси Президентининг фармони (ҳарбий хизматни бажаришда кўрсатган шахсий жасорати учун) 2019 йил 27 августда Қирғизистон Республикасининг Мустақиллик куни арафасида имзоланди. 

Усенбекнинг онаси Ниёзбекова мамлакатда тинчлик ва осойишталик бўлишини, оналарнинг кўз ёшлари бўлмаслигини истади. Окто Мамаева давлат раҳбарига Қирғизистон халқи фаровонлиги йўлида самарали ишларни тилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 август куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти Қўй-Тош қишлоғида мамлакатнинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича операция ўтказилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев Сооранбай Жээнбеков Усенбек Ниязбеков

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг