Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузган 90 киши жавобгарликка тортилди
Жамият
−
25 Март 2020
7335Ўзбекистонда 28 066 киши карантинда сақланмоқда. Уларнинг энг кўпи ҳудудидий кесим бўйича пойтахт Тошкент ва Тошкент вилоятига тўғри келаётган бўлса, энг ками Сурхондарё вилоятида.
Мамлакатда карантин қоидаларига риоя қилмаган 87 киши маъмурий жавобгарликка, 3 киши жиноий жавобгарликка тортилди.
Уларнинг 12 нафари Тошкент шаҳрига, 16 нафари Тошкент вилоятига,14 нафари Жиззах вилоятига, 6 нафари Самарқанд вилоятига, 15 нафари Бухоро вилоятига, 2 нафари Фарғона вилоятига, 1 нафари Наманган вилоятига, 9 нафари Қашқадарё, Сирдарё, Навоий, Сурхондарё ва Хоразмда 3 нафардан тўғри келмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида карантин қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилганлар йўқ.
Аммо Қорақалпоғистонда 1 киши ва Самарқанд вилоятида 2 киши карантин қоидаларини бузгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.