Роналдиньонинг режаси очиқланди
Спорт
−
08 Октябрь 2019
4467Бразилиялик собиқ футбол юлдузи Роналдиньо киберспортчилик фаолиятини бошлаши мумкин.
Футболчининг айтишича, у ватандошлари бўлган киберспортчиларни тўплаган ҳолда янги жамоа ташкил қилмоқчи.
Футболчи PES ёки FIFA видеоўйинларида фаолиятини бошлаши катта эҳтимол. Роналдиньонинг ўзи барча тафсилотларни ошкор қилишни хоҳламаяпти.
Бразилияликнинг жамоаси R10 деб номланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ киберспорт Олимпия ўйинлари дастурига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Роналдиньо 1980 йилда Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳрида дунёга келган. У фаолияти давомида "Барселона", "Милан", "Фламенго", "ПСЖ" каби клубларда тўп сурган.
LiveБарчаси