...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Конфуций майдонида бўлди


15:55, 11.01.2019 Жамият
 4 069

Самарқандда туризмни ривожлантириш, конгресс-хол ва меҳмонхоналар қуришга оид кўплаб лойиҳалар намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аввалги ташрифи давомида берилган топшириққа мувофиқ Самарқанд давлат университети ёнида ўрнатилагн Конфуций ҳайкалини бориб кўрди.
 
Ҳайкал атрофидаги мўъжаз майдонда қадимги Хитой анъаналарига хос айвонлар барпо этилган. Шу ердаги тўққиз қаватли ўқув ва маъмурий бинода қурилиш ишлари амалга оширилиб, унинг ҳар бир қавати ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштирилган.
 
Бу ерда халқаро таълим дастурлари маркази ташкил этилмоқда. Унда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи давлатлари университетларидаги энг яхши тажрибалар ўрганилади.
 
Давлат раҳбари марказ лойиҳаси билан танишиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган. Шунингдек, шу ерда Самарқандда туризмни ривожлантириш, конгресс-хол ва меҳмонхоналар қуришга оид кўплаб лойиҳалар намойиш этилган.
 
Президент ташаббуси билан Самарқандда Конфуций институти ва “Ипак йўли” халқаро туризм университети очилган.





Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд давлат университети Конфуций майдони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар