Ўзбекистонлик ўсмирлар Осиё чемпионатида 12 та медаль жамғаришди

Спорт

image

Жорий йилнинг 4-7 июль кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўсмирлар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада қитъанинг 20 мамлакатидан ташриф бурган ёш кураш усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда тўлиқ таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза, жами 12 та бронза медалини қўлга киритди. Мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонликлар билан танишинг:

Олтин медаль:

Амир Султонов (юнон-рим кураши, -60 кг)
Муштари Толипбекова (аёллар кураши, -40 кг)

Кумуш медаль:

Аброр Атабоев (юнон-рим кураши, -55 кг)
Лайло Собирова (аёллар кураши, -40 кг)
Нодирбек Ёқубов (эркин кураши, -40 кг)
Арслон Раҳимов (эркин кураши, -40 кг)
Шоҳруҳ Жўраев (эркин кураши, -40 кг)

Бронза медаль:

Қувонч Тошназаров (юнон-рим кураши, -48 кг)
Жаҳонгир Ҳошимов (юнон-рим кураши, -93 кг)
Самандар Бобоназаров (юнон-рим кураши, -73 кг)
Рушана Абдурасулова (аёллар кураши, -65 кг)
Камронбек Қадамов (эркин кураш, -48 кг)

Ўсмирлар миқёсидаги турнир якунлангач, навбат 9-14 июль кунлари Таиланднинг Чон Бури шаҳрида ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигига етиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

МОҚ Осиё чемпионати спорт курашлари

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг