Саидова хоним маддоҳлик ҳақида: “Мен буни лаганбардорлик деб атаган бўлардим”
Интервью
−
01 Февраль 2020
16499Юристлар малакасини ошириш маркази илмий ходими, юридик фанлар доктори Лола Саидова QALAMPIR.UZ журналистининг жамиятда охирги вақтлар кўп кузатилаётган маддоҳлик масаласида берган саволига қуйидагича жавоб қайтарди.
“Мен бу ҳолатни маддоҳлик демайман, буни лаганбардорлик деб атаган бўлардим. Буни тўғри айтишимиз керак. Жамиятда танқид, тўғри ва холис фикр бўлмаса, у ривожланмайди. Кимгадир ёқмаганлиги учун, одамларнинг шундай фикри борлиги учун уларни тазйиққа солиш, уларни ёмон отлиққа чиқариш амалиётидан воз кечишимиз керак. Ҳамма бир хил фикрламайди. Турфа хил фикрли, қизиқишли инсонлар жамиятида яшаймиз. Уларнинг барчаси бир хил фикрлаши, бир хил тушуниши, бир хил мақташи – бу нотабиий ҳолат ҳисобланади.
Баъзилар айтади, танқидни конструктив қил. Ҳўп, танқид конструктив бўлмаса-чи? Нима кимгадир оғир ботиб қоладими? Ҳар бир инсон камчилиги бўлса, ўз камчилиги устида ишлаши керак”, дейди Лола Саидова.
Маълумот ўрнида, Лола Саидова таниқли юрист, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Акмал Саидовнинг рафиқасидир.
LiveБарчаси