Россия чет элликларни депортация қилишни маълум вақтгача тўхтатди

Олам

image

Россия Федерацияси Президентининг фармонига биноан Россия чет эл фуқароларини депортация қилишни 15 июнгача тўхтатди. Бу ҳақда бугун, 23 апрель куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.

“Россия Президентининг фармонига биноан, ҳозирда мамлакат ҳудудида бўлган ва ҳужжатлари муддати тугаган фуқаролар учун барча рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 15 мартдан 15 июнгача йаъни 90 кунга узайтирилган“, дейди Казакова.

Унинг сўзларига кўра, ушбу давр мобайнида чет элликларни депортация қилиш ва чиқариб юбориш тўғрисида қарорлар қабул қилмайди. Бундан ташқари, чет эл фуқароларининг қўлида бўлган ҳужжатлар бекор қилинмайди.

Маълум қилинишича, Россия Федерацияси Ҳукуматининг раиси Михаил Мишустин Вазирлар Маҳкамасининг қарорига имзо чеккан. Қарор муҳожирлар учун визаларнинг амал қилиш муддатини кўпи билан 90 кунга узайтиришга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева жорий йилнинг 8 апрель куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллаб, ўзбекистонлик муҳожирлар масаласида ёрдам сўраган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Россия Муҳожирлар Депортация

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг