Олий суд ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича расмий маълумот берди

Жамият

image

Икки кундирки, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Юнусобод туман маъмурий судида кўрилиши бошланган маъмурий иш юзасидан маълумотлар тарқатилмоқда.

Одамлар холис ва ҳаққоний ахборотга эга бўлиши мақсадида Олий суд Матбуот хизмати иш юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг май ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари “Torimed Pharm” (Galaxy) МЧЖга нисбатан “Golgate-Palmalive (Colgate) компаниясининг товар белгиси бўйича аризасини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилинган.

Унга кўра, “Torimed Pharm” (Galaxy) МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошиси талабларини бузганлиги қайд этилган. Яъни компания инсофсиз рақобатчи деб топилган.

Шунингдек, МЧЖга қонунбузилиш ҳолатини бартараф  этиш, келгусида шу каби хатоларга йўл қўймаслик юклатилган. Мабодо, МЧЖ бошқарма қароридан норози бўлса, тегишли тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

“Torimed Pharm” (Galaxy) МЧЖ ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, мазкур қарор юзасидан судга мурожаат қилган.

Аризачи “Dentafill Plus” МЧЖ (“Torimed Pharm”нинг ҳуқуқий вориси) жавобгар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан Яшнобод туман маъмурий судига шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Яшнобод туман маъмурий судида иш ҳажми кўплиги сабабли иш мазмунан кўриб чиқиш учун Юнусобод туман маъмурий судига юборилган.

Суд мажлиси 2019 йил 28 июнь кунига тайинланиб, ишни мазмунан кўриш бошланган. Айни чоғда белгиланган тартибда ҳужжатларни талаб қилиб олиш учун ишни кўриш 2019 йил 4 июль куни соат 11:00 га қолдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд Монополияга қарши қўмита

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг