... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Испания қиролига ҳамдардлик билдирди


10:41, 21.08.2017 Жамият
 644

Испаниянинг Барселона шаҳридаги террористик хуружда 13 киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Филип VI га Барселона шаҳридаги террористик хуружда бир қанча инсонлар ҳалок бўлгани сабабли таъзия билдирди.
 
Президент қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади.
 
Аввалроқ, 17 август куни Испаниянинг Барселона шаҳридаги сайёҳлар кўп ҳаракатланадиган Рамбла кўчасида микроавтобус йўловчилар устига бостириб боргани, бунинг натижасида 13 киши ҳалок бўлгани ҳамда 100 га яқин одам жиддий жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Испания Ҳамдардлик Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар