Видео: Оролбўйидаги Судочье кўли ёняпти. У ерда фламинго ва бошқа ноёб қушлар яшарди
Жамият
−
05 Июль 2019
9741Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги қўриқхонага айлантирилган Судочье кўлида ёнғин чиқди. Ижтимоий тармоқларда ёнғин тасвирланган видео тарқалди.
Кеча, 4 июль куни туманда момақалдироқ ва яшин кузатилган. Тахминларга кўра, яшин кўлдаги қуруқ қамишларнинг ёнишига сабаб бўлган.
Маълумот учун, кўл фламинго, ёввойи оққуш ва бошқа камёб қушлар учун озуқаланиш ва яшаш жойи вазифасини ўтайди.
Жорий йилнинг апрель ойида Судочье кўлига пуштиранг фламинголар қайтгани ва улар икки ой давомида шу ерларда бўлиши айтилганди. Бундан ташқари, бу ерларда тўхтаб тухум қўядиган пуштиранг фламинго қушлари сони жуда кўпайганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь