Мирзиёевнинг маслаҳатчиларидан бири ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Айюбович Ғуломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу хақда QALAMPIR.UZ`га Вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирликда Равшан Ғуломов қайси ишга ўтказилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Равшан Ғуломов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабарлар бор.

Маълумот учун, Равшан Ғуломов жорий йилнинг январь ойида иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Равшан Ғуломов

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг