МБ: Миллий валюта Америкадан бошқа ҳамма мамлакатларда қадрсизланяпти
Жамият
−
20 Август 2019
6533Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакатда чорак аср давомида тадбиркорлик молиявий ресурслар билан етарли даражада таъминланмаган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
"25-26 йил давомида мамлакатимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда молиявий ресурслардан фойдаланиш учун етарли имкониятлар яратиб берганимиз йўқ.
Натижада охирги 2-3 йилда Ўзбекистонда инвестицион чанқоқлик йиғилиб қолди. Бу эса қўшимча маблағларга эҳтиёжни кучайтирди. Оқибатда кредитлар ҳажмини кўпайтиришга мажбур бўлдик", деди Мамаризо Нурмуротов.
Шунингдек, МБ раиси валютанинг қадрсизланиши дунёнинг кўплаб мамлакатларида кузатилаётганини қайд этиб ўтди.
"Кеча долларнинг 0,5 фоизлик тебраниш чегарасини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилдик. Энди доллар курси сотувчилар ва сотиб олувчилар томонидан белгиланади. Бу - объектив иқтисодий зарурат.
Миллий валютанинг қадрсизланиши Америкадан бошқа ҳамма мамлакатларда кузатиляпти", деди Нурмуротов.
Аввалроқ, Нурмуротов эндиликда МБ валюталарнинг сотиш ва сотиб олиш курсини белгиламаслигини, нархлар бозорда мустақил шаклланишини маълум қилганди.