Тошкентга келтириладиган янги метро вагонлари намойиш этилди

Жамият

image

Бундан бир неча ой аввал, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Россиянинг “Метровагонмаш” АЖ ўртасида Тошкент шаҳридаги ер усти метрополитени учун ҳаракатланувчи ҳар бири 4 вагондан иборат 5 та метро поездини харид қилиш бўйича шартнома имзолангани ҳақида хабар берган эдик. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Россиядан етказиб берилаётган янги вагонларнинг суратини тақдим этди. 

Айни пайтда “Метровагонмаш” АЖда мазкур бешта поезддан дастлабки учтасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, кузов ишлари тугалланган, тортувчи электр ускуналари, пневматик ускуналари, видеокузатув тизимини бутловчи қисмлар билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда. Замонавий вагонларни етказиб бериш яқин келажакда амалга оширилади, дейилади хабарда.  

Пойтахт Тошкентнинг ер усти метрополитени учун вагонлар заводдан ўзгача усулда бўялган ҳолда чиқарилмоқда. Вагонларнинг ён тарафи ва эшиклари оқ рангга бўялган. Бутун ҳаракат таркиби бўйлаб горизонтал равишда Ўзбекистон миллий байроғинининг ранглари мужассам этган чизиқ тортилган. Ҳар бир ҳаракат таркибининг бошида – оқ ва охирида қизил тусли ёритиш чироқлари бор. Поезднинг том қисми ҳаворанг тусда, олд қисми эса қора рангда бўялган. Шунингдек олд қисмида йўналишни кўрсатувчи электрон сатри жойлашган бўлиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рамзи акс этган. 

81-765/766/767 сериядаги метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради. Янги вагонларнинг яна бир қатор техник имкониятлари ва афзалликларига қуйидагилар киради: 

– Вагонлар орасидаги герметик “гармошка” кўринишидаги ўтиш жойлари йўловчилар учун поезднинг бошдан охиригача ўтиш имконини беради ва бу билан ҳаракат таркибининг сиғимини оширади 

– Йўловчилар салони ҳар бир томонда тўрттадан бўлган автоматик ва икки қаватли эшиклар ўрнатилган.  Эшиклар 12 фоизга кенгайтирилгани йўловчиларни тасодифан қисилиб қолиши олди олинган? 

– Салондаги ҳароратни ўрнатилган кондиционер, иситиш ва шамоллатиш тизими таъминлаб туради. Шунингдек, шифтда махсус ҳимоя қутилари ичида жойлашган ва ҳавони ултрабинафша лампалар ёрдамида зарарсизлантириш тизими қўлланилган.

– Ҳар бир вагон телеканаллар трансляцияси имкони билан бирга йўловчиларга замонавий маълумот узатиш тизими билан таъминланган

– Состав вагонлари видеокузатув тизими билан жиҳозланган, ҳар бир вагонда шифт камералари, шунингдек, шошилинч алоқа блоклари устида ҳам камералар бор. Қолаверса, ёнғинни автоматик пайқаш ва ўчириш тизими ҳам мавжуд

– Машинист кабинасида йўллар ҳамда ҳаракатланувчи состав вагонлари эшикларини видеокузатув тизими монитори жойлашган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made