...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий илмий марказига борди


13:05, 11.01.2019 Жамият
 2 280

Давлат раҳбари ушбу марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
 
Давлат раҳбари ушбу марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди.
 
Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, Ўзбекистон ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади. Бу ерда аждодларнинг бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш, етук мутахассислар тайёрлаш учун барча керакли шароитлар яратилган.
 
Марказнинг биринчи қаватида музей ташкил этилган. Унда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий сафарлари акс этган. Музей марказига Саҳиҳи Бухорий” китобининг қадимий қўлёзма нусхаси қўйилган.
 
Музей билан танишар экан, Президент бу жой зиёратчиларга Имом Бухорий ҳақида тасаввур, билим беришини таъкидлади.
 
“Дунё харитасида яна бир илмий марказ пайдо бўлди. Бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратган келганлар катта маънавият, маърифат олади”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Марказ томонидан буюк алломалар меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
 
Европа ва Шарқ мамлакатлари, дунёдаги етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан алоқалар ўрнатилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Кембриж университети, “Ал-Фурқон” фонди, Британия музейи, Франциянинг Араб дунёси институти, Франция миллий кутубхонаси ва бошқа илм-фан масканлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
 
Марказ илмий ходимлари томонидан “Имом Бухорий таърифи”, “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, “Лубобул ҳадис асари” каби 17 та китоб нашрга тайёрланди.
 
Хорижий мамлакатларнинг кутубхона фондларида сақланаётган 535 та қўлёзма ва тошбосма асарларнинг электрон нусхалари олинди. Марказда сақланаётган 1 168 та асарнинг каталоги тайёрланди. 
 
Давлат раҳбари қўлёзма китобларни авайлаб сақлаш, таржима қилиб, халққа етказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий илмий маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар