Ўзбекистонда янги углеводород захираси аниқланди
Tech News
−
19 March 2020 8903 1 minute
Бухоро-Хива ҳудудида жойлашган “Ўртабулоқ” конининг 2849-2885 метр оралиғида синов ишлари олиб борилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, қудуқдан саноат миқёсида кунлик 157 минг куб метр газ оқими олинган.
Таъкидланишича, “Ўртабулоқ” конидаги ушбу қатламдан биринчи бор углеводород захираси аниқланган.
Маълумотларга кўра, "Ўртабулоқ" кони маъмурий жиҳатдан Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган. Майдони 40,0 кв.км.ни ташкил этади.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August