Усмонхон Алимов лавозимдан олингани тасдиқланмади
Жамият
−
10 Сентябрь 2019
7896Аввалроқ, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани тўғрисида хабар берган эдик.
Аммо мазкур хабар ўз тасдиғини топмади. Усмонхон Алимов Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий лавозимда қолди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумотларга кўра, Усмонхон Алимов айни вақтда Халқаро Ислом академиясида ўтказилаётган йиғилишда идора раиси сифатида иштирок этмоқда.
Аммо ҳозиргача Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ушбу хабарларга расмий муносабат билдирмади.
LiveБарчаси