Лицензион мусобақага қуръа ташланди. Ўзбекистонлик боксчиларга кимлар рақиб бўлди?

Спорт

image

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага старт берилди. 11 мартга қадар давом этадиган мазкур турнирда ушбу минтақаларнинг энг сара боксчилари баҳс олиб боради.

Кеча, 2 март куни мусобақага бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди ва ҳар бир вазн тоифасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуйида мусобақада иштирок этувчи ўзбекистонлик боксчилар таркиби ва уларнинг турнирдаги илк рақиблари билан танишиш мумкин:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Сайид Муҳаммад (Покистон) / Алдомс Сугуро (Индонезия)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Акилбек Эсенбек уулу (Қирғизистон) / Гаурав Соланки (Ҳиндистон)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Жеймс Палисте (Филиппин)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Ка Ва Чан (Гонконг) / Доминик Рое (Янги Зеландия)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Осама Элсимрин (Иордания)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Навоса Ята (Тувалу) / Пауло Аукусо (Австралия)
-91 кг: Санжар Турсунов – Ториқ Робий (Ироқ)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Денис Латипов (Бруней) / Хвапёнг Сон (Жанубий Корея)

Регламентга кўра, бугун ўрта вазн тоифаларида саралаш жанглари ўтказилади. Ушбу кун дастурида икки нафар ўзбекистонлик боксчи Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) рингга чиқиши белгилаб қўйилган.

 

Эркаклар:
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Осама Элсимрин Мажид (Иордания) (Тахминий бошланиш вақти: 20:50)

Аёллар:
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Женнифер Чиенг (Микронезия) (14:10)

Жангларнинг бошланиши Тошкент вақти билан тахминан кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Амман шаҳрида 17 февралдан ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиб келмоқда. Мазкур машғулотлар якуни бўйича ушбу таркиб саралаб олинди.

Регламентга кўра, Осиё/Океания минтақалари учун ҳар бир вазн тоифасига турлича квота ажратилган. Ушбу турнирда лицензиялар қуйидаги тартибда тақсимланади:

-52 кг: 6 та ўрин
-57 кг: 6 та ўрин
-63 кг: 6 та ўрин
-69 кг: 5 та ўрин
-75 кг: 5 та ўрин
-81 кг: 5 та ўрин
-91 кг: 4 та ўрин
+91 кг: 4 та ўрин


                                                                                                                   Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бокс Олимпиада токио

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг