... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев футболчилар билан қачон йиғилиш ўтказади?


19:41, 15.06.2017 Спорт
 22 748

Лекин ботқоққа ботиб кетаётган ўзбек футболини кимдир қутқариши керакми? Бадтар ботмаслиги учун унга ҳеч бўлмаса, чўп отсин, осилиб чиқсин ботқоқдан.

“Шавкат Мирзиёев футбол бўйича йиғилиш ўтказади” сарлавҳали хабар чиқишини кўп сонли футбол мухлислари интиқлик билан кутяпти. Сабабини билсак ҳам, яна бир бор эслатиб кетамиз: футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қачон жаҳон чемпионатига чиқади?
 
Узоққа бормайлик, 12 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Эронда мағлубиятга учради. Эртаси куни Сурия ва Хитой дуранг ўйнади, Қатар эса Жанубий Кореяни енгди. Бугун корейслар ўйлаб ўтирмасдан бош мураббийни, кимсан Ули Штиликени истеъфога чиқариб юборишди. Бабаян ҳали унинг даражасига чиқишига анча “қовун пишиғи” бор. Унгача ўзбек мухлислари яна қанча “қовун туширишларини” томоша қиладилар?
 
Қаранг! Сурия, Қатар, Хитой каби термалар гуруҳда сўнгги ўринларни талашиб келаётган жамоалар сирасига киради. Аслини олиб қараганда, улар жонини жабборга бермаса ҳам бўлади, чунки ЖЧга тўғридан-тўғри тугул, “айланма” йўллар билан ҳам чиқиш жуда қийин масала.
 
Лекин Ўзбекистон термасида анча яхши имконият бор эди-ку! Тошкентда Эронга ютқаздик, майли дедик. Кейин Сурия “ёш бола” қилиб ташлади, индамадик. Сабр косалари эса тўлиб борарди. Мана, сўнгги умидимиз Эрон устидан ғалаба қозониш эди, у ҳам ўхшамади. Бироқ корейслар илинж ҳадя этишди. Буниси энди ўйлаб кўриб, тўғри қарор чиқариш учун муборак ойда тақдим қилинган ҳадяга ўхшайди.
 
Ҳамма тош бош мураббий Самвел Бабаянга отиляпти. Аслида ҳам бош мураббий бош айбдор саналади. Чунки керакли футболчини керакли жойда ва пайтда, кераклича ўйната олиш мураббийга боғлиқ.
 
Аслида-чи? Миржалол Қосимов терма жамоани бошқарган пайтдаги даврни эслайлик. Ўшанда ҳам мухлислар норози бўлишган, истеъфо сўраган, Миржалол Қосимов ҳам ўзи кетишга рози бўлган, лекин “қўйворишмаган”.
 
Самвел Бабаян ҳам футбол ишқибозларининг “ширин сўзлари”ни эшитиш учун ўтирмагандир, дея ўйлаб қоласан киши. Унинг ёнини олиш фикридан йироқмиз. Ўзбекистон футбол федерацияси жавоб бермагунча бош мураббий ҳеч қаерга кетолмайди. Демак, гап фақат ЎФФда қолди.
 
Бабаян пул эвазига футболчини термага чақиради, дейишдан йироқмиз. Бунга далилимиз йўқ.
 
Бабаян ўйинларни сотиб олади, келишади ҳам демаймиз. Бунга ҳам исбот топиб беролмаймиз.
 
Ўзбекистон терма жамоаси учун жон куйдириши қийин, деган гаплар ҳам юрибди, бунисига-да майли.
 
Лекин ботқоққа ботиб кетаётган ўзбек футболини кимдир қутқариши керакми? Бадтар ботмаслиги учун унга ҳеч бўлмаса, чўп отсин, осилиб чиқсин ботқоқдан. Бу ишни ким қилади? Фақат Бабаян эмас.
 
Унда ким қолди? Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов. У киши неча йиллардан бери шу лавозимда ўтирибди, лекин шу патгача мундиалга чиқмадик.
 
Энди фақат бир одам қолди: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев! Корчалонлар, мансабдорлар оғзига талқон солиб ўтирганда, Президентнинг ўзи халқ ичига кириб боряпти. Аҳоли муаммоларини қай тарзда ўрганиб, ҳал этишни ошкора намойиш қилмоқда. Бундан ўша инсофсиз амалдорлар уялиши керак.
 
Ҳозир фақат 2 та ўйин ўтказамиз: Хитой ва Жанубий Кореяга қарши. Иккаласи ҳам “сўнгги томчи қони қолгунча” курашади, бу аниқ! Чунки бизникилар анча олдин бошидан ўтказган вазият уларнинг бошига энди тушди. Бизнинг футболчилар эса ўйиндан олдин “қоп-қоп” ваъдалар бериб, “қараб туринглар, ютиб ташлаймиз”, дейишади-да, охирида “ҳали имкониятимиз бор” деб ўтираверишади.
 
Футболимизда нимадир қилиш пайти анча олдин келган эди. Лекин бу сафар паст олов аланга олмоқда. Яна иккита ўйиндан кейин “катта ёнғин” бошланмаслигига умид қиламиз.
 
Агар бу сафар ҳам жаҳон чемпионатига чиқолмасак, тизимда ниманидир ёки нималарнидир, балки кимларнидир ўзгартириш керак бўлади. Ҳар ҳолда илинжимиз шундан.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самвел Бабаян Мираброр Усмонов Ўзбекистон терма жамоаси Ўзбек футболи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

ШАВКАТ
01:31 18.06.2017

Нахотки, М. Усмоновнинг баёнотини бирорта вазирлик, ёки, ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ бекор килаолмайди? Шунга хам Президентимиз аралашиш керакми? У киши УФФдаги рахбарларга ухшаш куплаб нокобил, нолойик рахбарларнинг ишларини бажариб юрибдиларку.


Собир
23:50 16.06.2017

Халк бн гаплашиб кучаларда намойиш утказиш лозим


Shavkat
03:29 16.06.2017

Сентябрда, бари-бир хаммамиз бушаймиз,- "ишлаб" колайлик.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!