Президент ТошДТУ талабасининг лойиҳаси учун 1 млрд сўм ажратишга кўрсатма берди

Жамият

image

Кеча, 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашиб, илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида суҳбатлашди. 

Учрашувда Тошкент давлат техника университети Механика факультети 1-босқич магистранти Беҳзод Тўхтамуродов ҳам сўзга чиқиб, йиғилганларни ўзи ва уч нафар дўстидан иборат жамоа томонидан олиб борилаётган тадқиқот ишлари, хусусан “UzDelta” 3D принтер яратиш борасидаги лойиҳаси билан таништирди. 

Президент талабанинг тақдимоти билан танишгач, “Асака банк” бошқарув раиси Нодирбек Сайдуллаевга талабага ўз лойиҳасини якунига етказиш учун зарур бўлган 1 млрд сўм маблағни ажратиш юзасидан кўрсатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг