Каталония клубида мураббий ишдан олинди

Спорт

image

Испаниянинг "Эспаньол" клуби бош мураббийи Давид Гальего лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда. Қайд этилишича, раҳбарият Гальегонинг натижаларидан қониқмаган ва шу сабаб томонлар келишган ҳолда шартномани бекор қилган. 

"Тўтиқушлар" Ла Лиганинг 8 туридан кейин 5 очко билан аутсайдерлар қаторида (19-ўрин) турибди. Европа Лигасида эса жамоа "H" гуруҳида 4 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Давид Гальего 1972 йилда туғилган.

У 2013 йилдан бошлаб, "Эспаньол" клубининг турли ёшгача бўлган жамоаларини бошқарган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Давид Гальего шартнома бекор қилинди

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар