Сергей Шойгу арманларни эътироф этди
Олам
−
18 Август 2019 6904 1 дақиқа
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Aрманистон Мудофаа вазири Давид Тоноян билан учрашув чоғида арман сапёрлари ва шифокорлар Суриядаги вазиятни нормаллаштиришга қўшган ҳиссасини қайд этди, дея хабар бермоқда RT.
Шойгу минглаб одамларга тиббий ёрдам кўрсатилганини, арман жарроҳлари бир неча юз жарроҳлик операцияларини амалга оширганини таъкидлади.
"Бу жуда катта ишни эътиборсиз қолдириб бўлмайди ва албатта ушбу минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшади", дейди Шойгу.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь