...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев эртага Анвар қорининг маъракасида қатнашиши кутилмоқда


13:47, 14.06.2018 Жамият
 15 210

Анвар қори Турсуновга ўзи фаолият юритган “Минор” жомеъ масжидида жаноза ўқилиб, у “Минор” қабристонига дафн этилди.

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби – “Минор” жомеъ масжиди имом-хатиби Анвар қори Турсунов кеча, 13 июнь куни 59 ёшида оғир хасталик сабаб вафот этди.
 
Анвар қори Турсуновга ўзи фаолият юритган “Минор” жомеъ масжидида жаноза ўқилиб, у “Минор” қабристонига дафн этилди.
 
Айни вақтда Анвар қори Турсуновнинг хонадонида маърака маросимлари давом этмоқда. Эртага, 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев марҳум Анвар қори Турсуновнинг хонадонига ташриф буюриб, маъракада қатнашиши, оила аъзоларига шахсан таъзия билдириши кутилмоқда. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 14 июнь куни футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетган эди. Президент маросим якунига етгач, Тошкентга йўлга чиқади.
 
“Qalampir.uz”нинг ишончли манбаси етазган маълумотларга қараганда, Президентнинг эртанги режасидан пойтахтдаги рухий хасталиклар шифохонасига бориш ҳам кутилмоқда. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Анвар қори Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар